Узбек O'zbek
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Осиё чемпионатидаги рақибларини билиб олди
Жума, 06 Декабр
2716

2020 йилнинг 26 февраль – 8 март кунлари Туркманистонда футзал бўйича Осиё чемпионати ўтказилади. Унда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳам иштирок этади.

Бугун мусобақанинг гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон футзалчилари С гуруҳидан жой олиб, Баҳрайн, Хитой ва Индонезия билан беллашадиган бўлишди.

Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳдан энг яхши 2та жамоа чоракфиналга чиқади. Мусобақанинг энг яхши 5та жамоаси 2020 йилда Литвада ўтказиладиган жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз