Узбек O'zbek
Юнгберг: «Ўйнашни хоҳламадик. Ўйинни бундай бошлаш мумкин эмас»
Жума, 06 Декабр
2205

«Арсенал»нинг вақтинчалик бош мураббийи Фредрик Юнгберг АПЛнинг 15-туридан ўрин олган «Брайтон»га қарши ўйиндан сўнг (1:2) ўз фикрлаини билдирди.

«Қийин ўйин бўлди. Биринчи бўлимда ишламадик, ўйнашни хоҳламадик. Ўйинни бундай бошлаш мумкин эмас.

Иккинчи тайм олдидан биз кўпроқ гаплашдик ва яхшироқ бошладик, аммо қарши ҳужумни ўтказиб юбордик. Бизда ишонч йўқ эди.

Рақибга уйдаги 45 дақиқани бердик. Мен бу борада ишлашим ва йигитларнинг ишончини тиклашим керак. Биз қийин аҳволга тушиб қолдик – кўп ўйинларда ғалаба қозона олмадик ва ўзимизга бўлган ишонч пасайиб кетди. Ўйинни ташаббуссиз бошладик. Мен йигитларни тажовузкор ўйнашга мажбур қилишим керак», – деб Юнгбергнинг сўзларини келтиради BBC.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз