Узбек O'zbek
Саудия Арабистони Кўрфаз Кубоги финалига чиқди
Жума, 06 Декабр
3353

Қатарда ўтказилаётган «Форс кўрфази Кубоги»да яримфинал ўйинлари якунланди.

Ироқ ва Баҳрайн миллий жамоалари ўртасидаги баҳс жуда кескин тарзда ўтди. Асосий ва қўшимча вақтлардан сўнг 2:2 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса баҳрайнликлар ғалаба қозонишди.

Қатар ва Саудия Арабистони ўйини тақдирини ягона гол ҳал қилди. 28-дақиқада Ал-Ҳамдан томонидан киритилган тўп мезбонларни финалдан маҳрум қилди.

Форс кўрфази Кубоги 2019
1/2 финал 
5 декабрь
Ироқ – Баҳрайн 2:2 (пен. 3:5)
Голлар: Али (6), Байиш (18) – Ал-Ҳазаъа (14), Марҳун (45+2)

Саудия Арабистони – Қатар 1:0
Гол: Ал-Ҳамдан (28)

Финал
8 декабрь
Баҳрайн – Саудия Арабистони

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз