Узбек O'zbek
«Лестер» Рожерс билан шартномани узайтирмоқчи
Жума, 06 Декабр
1505

«Лестер» жамоа бош мураббийи Брендан Рожерсга янги шартнома таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.

«Лестер» янги шартнома орқали «Арсенал»нинг Рожерсга бўлган қизиқишидан қутулмоқчи. 

Рожерс аввалги шартнома бўйича йилига 7 млн евро маош оларди. Янги битимга кўра бу қиймат ошиши мумкин. Шунингдек, Рожерснинг товон пули 15 млн евродан кўпроқни ташкил қилади.

Ушбу мавсумда «Лестер» АПЛда 2-ўринни эгаллаб турибди. Брендан Рожерс шогирдлари 15та турда 35 очко тўплашган. Жамоа навбатдаги ўйинни 8 декабрь куни сафарда «Астон Вилла»га қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз