Узбек O'zbek
«Хетафе» Европа Лигаси плей-оффига чиқса, «Барселона» футболчисини ижарага олади
Жума, 06 Декабр
2437

«Хетафе» «Барселона» билан яримҳимоячи Карлес Аленьяни ижарага олиш бўйича деярли келишувга эришди, деб ёзади Аs.

21 ёшли испаниялик футболчи ҳам жамоасини ўзгартиришга қарши эмас, у ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлайди. Агар «Хетафе» Европа Лигаси плей-оффига чиқса, яримҳимоячи январь ойидаёқ янги жамоасига боришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, «Хетафе» плей-оффга чиқиш учун сўнгги турда «Краснодар»га ютқазмаса кифоя қилади.

Агар Аленьянинг трансфери амалга ошмаса, «Хетафе» «Реал»дан Браим Диасни ижарага олишга ҳаракат қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз