Узбек O'zbek
Флорентино Перес Суперлига ташкил қилмоқчи
Жума, 06 Декабр
7575

«Реал» президенти Флорентино Перес Европа футболини ислоҳ қилмоқчи.

New York Times хабарига кўра, мулозим Европанинг 5та чемпионати вакилларидан иборат мега-мусобақани ташкил қилиш таклифини берган. 

Режага кўра, Суперлига деб номланадиган мусобақа йил бўйи ўтказилади. Унинг вакиллари ўз миллий чемпионатида иштирок этмайди. Англия, Испания, Италия, Германия ва Франциядан танлаб олинган 40та жамоа 2та лигага ажратилади. Лигалар орасида жамоалар алмашинуви бўлади. Энг асосийси – иштирокчиларнинг даромади 2 баробар ошади.

Манбанинг таъкидлашича, Перес бу ғояни баъзи топ-клублар ва ФИФА президенти Жанни Инфантино билан муҳокама қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз