Узбек O'zbek
«Эвертон» топ мураббийни таклиф қилмоқчи
Жума, 06 Декабр
6667

Италиялик мутахассис Карло Анчелотти «Эвертон» клубини бошқариши мумкин. 

Sportsmail хабарига кўра, бош мураббий Марку Силва билан хайрлашган «ириска»лар Анчелотти ёки «Шанхай СИПГ» устози Витор Феррейрани таклиф қилиш ҳақида ўйламоқдалар.

«Наполи» клубини бошқараётган Карло Анчелотти қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилиши мумкин. Жамоа қаторасига 8та ўйиндан бери ғалаба қозонолмаяпти.

Шунингдек, Анчелотти хизматига «Арсенал» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Лондонликлар қаторасига 9та ўйиндан бери ғалаба нималигини билишмаяпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз