Узбек O'zbek
«Эвертон» Марко Силвани истеъфога чиқарди
Жума, 06 Декабр
1453

«Эвертон» клуби бош мураббийи Марко Силва истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. 

«Фарҳод Мошири бошчилигидаги клуб акциядорлари ва директорлар кенгаши қарорига кўра, жамоанинг қониқарсиз натижалари сабабли Марко Силва истеъфога чиқарилди» - дейилади клуб хабарида.

«Эвертон» 15-турда сафарда «Ливерпул»га 2:5 ҳисобда мағлуб бўлгач, АПЛ турнир жадвалида 18-ўринга тушиб кетди. 

Силва клубда 18 ой фаолият олиб борди. У жамоа бошқарувига 2018 йилнинг май ойига келганди.

«Эвертон» бош мураббийи вазифасини бажарувчи сифатида клубни кейинги турда «Челси»га қарши Данкан Фергюссон бошлаб тушади.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз