Узбек O'zbek
Эриксен бошқа инглиз клубига ўтиши мумкин
Жума, 06 Декабр
6648

«Манчестер Юнайтед» «Тоттенҳэм Ҳотспур» яримҳимоячиси Кристиан Эриксенни трансфер қилиш учун яна бир бор уриниб кўриши мумкин. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатди.

Даниялик футболчи ёзда Чемпионлар лигасига йўлланмаси йўқ бўлган манчестерликлар клубига ўтишга рози бўлмаганди, аммо «Тоттенҳэм» янги мавсумни муваффақиятсиз бошлагани туфайли манчестерликлар Эриксенни ўз томонларига оғдиришга умид қилишмоқда.

«Шпорлар» январда клубларнинг таклифларини кўриб чиқишга тайёр, аммо Лондон клуби футболчисини камида 50 млн еврога сотишни мўлжаллаган.

«Манчестер Юнайтед» ёзда эркин агентга айланадиган Эриксен учун рақобат кучайиб кетишини тушуниб турибди. Айни дамда «Ювентус» ва «Атлетико» ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда ва унинг учун қишдаёқ «Тоттенҳэм»га таклиф бериш ҳақида ўйламоқда.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида Кристиан Эриксен 12 учрашувда майдонга тушиб, бир гол урди ва бир голга узатма берди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз