Узбек O'zbek
«Челси»нинг трансфер тақиқи қисқартирилди
Жума, 06 Декабр
3655

Лондоннинг «Челси» клубининг Спорт арбитраж судига (CAS) юборган трансфер тақиқи борасидаги апелляцияси ташкилот томонидан маъқулланди.

«Челси»нинг трансфер тақиқи битта трансфер ойнасигача қисқартирилди. Энди, Фрэнк Лэмпард клуби январь ойидан бошлаб янги футболчилар билан шартнома тузиши мумкин.

Спорт арбитраж суди қарорига кўра, «Челси» ФИФАга 300 минг Швейцария франки миқдоридаги жарима пулини тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА «Челси»нинг вояга етмаган футболчиларни ўз сафига қўшиб олишда халқаро трансфер қоидаларини бузганликда айбдор деб топиб, клубга икки трансферлар ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаб қўйган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз