Узбек O'zbek
Бельерин: «Кўп вазиятлар яратяпмиз, аммо рақиблар ҳар бир вазиятдан гол уриб кетишмоқда»
Жума, 06 Декабр
699

«Арсенал» ҳимоячиси Эктор Бельерин АПЛнинг 15-туридан ўрин олган «Брайтон»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (1:2) ўз фикрларини билдирди.

«Нима дейишни билмайман. Жамоа вазиятларни яратди, яхши ҳимояланди. Шуниси аёнки, биз гол уриш учун жуда кўп вазиятлар яратяпмиз, рақиблар эса ҳар битта вазиятдан гол уриб кетишмоқда.

Ўйлашимча, жамоамиз кучли. Бундай мағлубиятни қабул қилиш қийин. Давом этишимиз керак. Ишончим комилки, натижалар бўлади.

Футбол баъзида ҳаётга ўхшайди: кўтарилишлар ҳам, пасайишлар ҳам бор. Мен «Арсенал» билан кубокларни ютдим. Ҳам яхши, ҳам ёмон мавсумларни ўтказдим.

Фреди (Юнгберг) бу ҳафта жамоага кўп ёрдам берди. У кийиниш хонасида аъло даражадаги муҳит яратди», – деб Бельериннинг сўзларини келтиради BBC.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз