Узбек O'zbek
АПЛ. «Арсенал» ўз майдонида «Брайтон»га ютқазиб қўйди
Жума, 06 Декабр
4466

Англия Премьер-лигасининг 15-туридан ўрин олган сўнгги ўйин якунланди. «Арсенал» ўз уйида «Брайтон»ни қабул қилиб, кутилмаганда мағлубиятга учради. Меҳмонлардан Уэбстер ва Мопенинг голлларига «тўпчилар»дан Ляказетт бир бор жавоб берди.

Мағлубиятдан сўнг «Арсенал» 19 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди. 3 очкони қўлга киритган «Брайтон» эса 18 очко билан 12-ўринга кўтарилиб олди.

АПЛ, 15-тур, 5 декабрь 

Арсенал – Брайтон 1:2
Голлар: Ляказетт (50) – Уэбстер (36), Мопе (80).
Арсенал: Лено, Папастатопулос, Колашинац (Тирни, 72), Бельерин, Луис, Уиллок (Пепе, 46), Жака, Торрейра, Озил, Ляказетт (Мартинелли, 77), Обамеянг. 
Брайтон: Райан, Берн, Уэбстер, Данк, Муй, Стивенс, Гросс (Троссард, 80), Проппер, Альсате (Даффи, 88), Мопе, Коннолли (Монтойя, 76).
Огоҳлантиришлар: Бельерин (20), Папастатопулос (45), Гросс (60), Луис (68).

Шеффилд Юнайтед – Ньюкасл 0:2
Голлар: Сент-Максимен (15), Шелви (70).

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз