Узбек O'zbek
Аллегри ишга қачон қайтишини айтди
Жума, 06 Декабр
6092

«Ювентус»нинг собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри ишга қачон қайтиши ҳақида гапирди.

«Июнда. «Ювентус»дан кетгач, 1 йил танаффус қилишга қарор қилдим. Мен 18 йил футбол ўйнадим ва 16 йил мураббийлик қилдим. 34 йил ичида илк бор танаффус олдим. Мен бахтлиман.

Менда фикр юритиш, одамлар билан суҳбатлашиш, ўзимга ёқадиган нарсаларни қилиш имконияти пайдо бўлди:  театрга ва бадиий кўргазмаларга бориш, китоб ўқиш.

Миланда инглиз тилидан сабоқ оляпман. Ҳозир жуда яхши гапира оламан. Агар суҳбатдошим бироз секинроқ гапирса, мен унинг сўзларининг моҳиятини тушунаман. Фильмларни инглиз тилида томоша қиламан. Келгуси йил муҳим бўлади», – деб Аллегрининг сўзларини келтиради ESPN.

Аввалроқ «Арсенал» раҳбариятига Аллегрининг инглиз тилини билмаслиги ва 9 кишини бош қароргоҳга олиб келмоқчи бўлганлиги ёқмагани ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз