Узбек O'zbek
Азар ва Марсело «Эл Класико»ни ўтказиб юбориши мумкин
Пайшанба, 05 Декабр
3770

«Реал» яримҳимоячиси Эден Азар жароҳати туфайли «Барселона»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Дастлаб футболчининг 10 кун ичида сафга қайтиши кутилганди. Аммо янги тиббий кўрик унинг оёғи суягида микроёриқ борлигини аниқлади.

AS хабарига кўра, бундай жароҳатни даволашга 4-6 ҳафта вақт кетади. Натижада Азар 18 декабрдаги «Барселона»га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Шунингдек, ҳимоячи Марселода мушак жароҳати борлиги аниқланган. У камида 12 кун давомида даволаниши лозим. Табиийки, футболчининг «Эл Класико»даги иштироки сўроқ остида турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз