Узбек O'zbek
Мудофаа вазирлиги янги хоккей клубини тузди
Чоршанба, 04 Декабр
2217

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги янги хоккей клубини тузди. У МҲСК (Марказий ҳарбий спорт клуби) деб номланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Хоккей Федерацияси хабар бермоқда.

Янги клубнинг тақдимот маросими 7 декабрь куни «Ҳумо» муз саройида ўтказилади. 

МҲСК Ўзбекистон чемпионатида иштирок этаётган «Ҳумо» клубининг ўрнини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, хоккей бўйича Ўзбекистоннинг илк чемпионати шу йил 8 февралда старт олиб, унда «Тошкент», «Бинокор», «Ҳумо» ва «Семурғ» клублари иштирок этган эди. Якунда «Ҳумо» мунтазам чемпионатда ғолиб чиққан бўлса, «Семурғ» плей-оффда ғалаба қозонганди.

Айни пайтда «Ҳумо» клуби Олий Хоккей Лигасида, «Ҳумо-2» эса Қозоғистон очиқ чемпионатида иштирок этмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз