Узбек O'zbek
АПЛ. «Манчестер Сити» йирик ҳисобда ғалаба қозонди, «Кристал Пэлас» 5-ўринга чиқиб олди
Чоршанба, 04 Декабр
6635

Англия Премьер-лигасининг 15-тур ўйинлари бошланди. «Манчестер Сити» меҳмонда «Бёрнли»га қарши баҳс юритиб, йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. «Шаҳарликлар» таркибида Жезус (2та), Марез ва Родри тўп киритишган бўлса, ягона жавоб голи Брэйди ҳисобига ёзилди. Ғалабадан сўнг «Сити» очколарини 32тага етказиб, пешқадам «Ливерпуль»дан 8 очко ортда қолган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди. «Бёрнли» эса 18 очко билан 11-ўринга жойлашган.

Шунингдек, тур доирасида «Кристал Пэлас» ўз уйида «Борнмут»ни Жеффри Шлуппнинг голи эвазига мағлуб этди ва 21 очко билан 5-ўринга кўтарилиб олди. «Борнмут» эса 16 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди.

АПЛ, 15-тур, 3 декабрь

Бёрнли – Манчестер Сити 1:4
Голлар: Брэйди (89) – Жезус (24, 50), Родри (68), Марез (87).
Бёрнли: Поуп, Бардсли, Тарковски, Ми, Питерс, Корк, Дринкуотер (Барнс, 59), Хендрик, Леннон, Макнил (Брэйди, 75), Вуд (Родригес, 59). 
Манчестер Сити: Эдерсон, Анхелиньо, Отаменди, Уокер, Фернандиньо, Давид Сильва, Родри Эрнандес (Эрик Гарсия, 85), Бернарду Силва, де Брюйне (Фоден, 80), Стерлинг (Марез, 72), Жезус.
Огоҳлантиришлар: Бернарду Силва (15), Хендрик (86).

Кристал Пэлас – Борнмут 1:0
Гол: Шлупп (76).

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз