Узбек O'zbek
Англия Европа чемпионатидан олдин қайси жамоалар билан ўртоқлик ўйини ўтказиши маълум
Чоршанба, 04 Декабр
2028

Англия миллий жамоаси 2020 йилги Европа чемпионатидан аввал қайси жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиши маълум бўлди.

Гарет Саутгейт шогирдлари 2 июнь куни Венада Австрия билан, 7 июнь куни эса Руминия билан ўйнашади.

Шунингдек, яқин вақт ичида инглизларнинг 27 март куни «Уэмбли»да қайси миллий жамоага қарши баҳс юритишлари маълум бўлади. Аввалроқ Англия 31 март куни «Уэмбли»да Дания билан ўйнаши ҳақида хабар қилинганди.

Европа чемпионати 2020 йил 12 июнда бошланади. Англия бир гуруҳда Чехия ва Хорватия билан баҳс олиб олиб боради. Тўртинчи жамоа плей-офф ўйинларидан сўнг маълум бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз