Узбек O'zbek
Анчелотти «Наполи»ни тарк этади
Чоршанба, 04 Декабр
3970

«Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис қониқарсиз натижалар туфайли бош мураббий Карло Анчелоттини истеъфога чиқармоқчи.

Radio Marte хабарига кўра, италиялик мутахассис 10 декабрь куни ўтказиладиган Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган «Генк»га қарши ўйиндан кейин жамоани тарк этиши мумкин.

«Наполи» Италия чемпионатининг 14 туридан кейин 20 очко билан 7-ўринда бормоқда. Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида эса 2-ўринни эгаллаб турибди ва кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилмаган. 

Аввалроқ, агар Анчелотти истеъфога чиқарилса, «Арсенал», «Милан» ёки «ПСЖ» клубларида ишлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз