Узбек O'zbek
Абидаль: «Барселона»да 12та «Олтин тўп» бор, уларнинг ярми Мессига тегишли»
Чоршанба, 04 Декабр
2816

«Барселона» спорт директоти Эрик Абидаль олтинчи «Олтин тўп»ини олган Лионель Месси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мессининг «Барселона»да ўйнаётганидан хурсандмиз. Клубда футболчилар 12та «Олтин тўп»ни қўлга киритишган, уларнинг ярми Мессига тегишли.  

У маълум бир ёшга етганини тан олди, лекин яна бир неча йил яхши ўйин кўрсатишни хоҳлаётганини айтди. 

Месси – ҳақиқий профессионал. Шунинг учун ҳам у индивидуал мукофотларни олишда давом этади.

Месси бошқа футболчиларни жуда ҳам ҳурмат қилади. У ушбу оқшомни оиласи билан бирга ўтказди, бу эса янада қувонч бахш этади», – деб Абидалнинг сўзларини келтиради France Football.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг олтинчи «Олтин тўп»и туфайли «Барселона» (12) ушбу соврин сони бўйича «Реал»дан(11) ўтиб кетди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз