Узбек O'zbek
Виржил ван Дейк: «Месси ва Роналду ҳали майдонда экан, «Олтин тўп»ни қўлга киритиш қийин»
Сешанба, 03 Декабр
5591

«Олтин тўп» учун овоз бериш жараёнида 2-ўринни олган «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк Лионель Мессининг совринни қўлга киритгани ҳақида фикр билдирди.

«Олтинчи маротиба «Олтин тўп»га эга чиқиш – ҳурматга сазовор натижадир. Мен ҳам совринни қўлга киритишга яқин эдим, аммо ҳеч ким унданда яхшироқ эмасди. Эришган натижаларимдан фахрланаман. Қачондир ғолиб бўлишга умид қиламан, аммо Месси ва Роналдудек футболчилар майдонда экан, бу жуда ҳам қийин бўлади» - дейди нидерландиялик футболчи.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз