Узбек O'zbek
Ван Дейк Европа ва Осиёда кўпроқ овоз олган, Месси бошқа қитъаларда устун келган
Сешанба, 03 Декабр
4872

2019 йилда Европанинг энг яхши футболчиси учун топширилган «Олтин тўп» соҳибини аниқлаш жараёнининг янги тафсилотлари маълум қилинди.

Ушбу соврин бу сафар «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига тегди, у «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржийл ван Дейкни 7 баллга ортда қолдирди.

Маълум бўлишича, Европадаги овоз бериш якунларига кўра, «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржийл ван Дейк устун келган. У бу қитъада жами 231 балл тўплаган, Месси – 194 балл билан иккинчи бўлган. Осиёда ҳам шунга ўхшаш вазият кузатилган – нидерландиялик футболчи фойдасига 155:134.

Ўз навбатида Месси жаҳоннинг бошқа қитъаларида устунлик қилган. Жанубий Америкада у ван Дейкни 47:39 ҳисобида, Шимолий Америкада 102:86 ҳисобида, Океанияда 22:14 ҳисобида, Африкада эса 187:154 ҳисобида ортда қолдирган. Африкада иккинчи ўринни Виржийл эмас, унинг жамоадоши – сенегаллик форвард Садио Мане эгаллаган (170).

Бундан олдинроқ ван Дейк якуний балларга кўра Мессидан атиги 7 очко ортда қолгани – бу 1996 йилдан буён биринчи ва иккинчи ўрин орасидаги энг кичик фарқ бўлгани хабар қилинганди.

Шу билан биргаликда, аргентиналик ҳужумчини 61 киши биринчи ўринга қўйгани ҳолда, нидерландиялик ҳимоячи 69 марта биринчи ўринда қайд этилгани маълум бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз