Узбек O'zbek
«Реал» Руис номзодига қайтди
Сешанба, 03 Декабр
3160

«Наполи» яримҳимоячиси Фабиан Руис яна «Реал» клубининг қизиқиш доирасига тушган.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Мадрид клуби 23 ёшли испанияликни қишки трансфер ойнаси чоғида қўлга киритишни режалаштирмоқда.

«Наполи» етакчи футболчиси учун камида 100 млн евро сўраши мумкин, бу эса «Реал»ни қониқтирмаяпти. Испания гранди битимга баъзи футболчиларни қўшиб бериб, трансфер нархини туширишга ҳаракат қилмоқда.

Руис хизматига «Барселона» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Бу мавсумда Фабиан Италия чемпионатида 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ва 2та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз