Узбек O'zbek
Пьянич Роналду ҳақида: «У ютқазишга кўникмаган»
Сешанба, 03 Декабр
5043

«Ювентус» яримҳимоячиси Миралем Пьянич «Олтин тўп» сўровномасида ғолиб чиқолмаган жамоадоши Криштиану Роналдуни қўллаб-қувватлади.

«Криштиану ютқазишга кўникмаган, унга ҳамдардман. Роналду кўп йиллар давомида энг яхши бўлган. У футболда жуда кўп ютуқларга эришган», - деб Пьянич сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, Роналду «Олтин тўп»ни топшириш маросимига бормади. Аммо Миланда А Сериянинг энг яхши футболчиларини тақдирлаш тадбирида иштирок этди.

2019 йилги «Олтин тўп»ни «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси қўлга киритди. Роналду сўровномада учинчи бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз