Узбек O'zbek
Погба «Манчестер Юнайтед» машғулотларига қайтди
Сешанба, 03 Декабр
2419

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба жароҳатидан тўлиқ тикланиб олишга яқин. 

Sky Sports хабарига кўра, футболчи «қизил иблислар» таркибидаги машғулотларга қайтган, аммо ҳали майдонга тушишга тайёр эмас.

«Погба ҳозирча ўйинларда майдонга тушмайди. У машғулотларга қўшилди ва иштиёқ билан меҳнат қилмоқда. Унга вақт керак», — деди «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер.

«Манчестер Юнайтед» навбатдаги ўйинни 4 декабрь куни «Олд Траффорд»да «Тоттенҳэм»га қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз