Узбек O'zbek
Моуриньо «МЮ»га қарши баҳсдан аввал ўз фикрларини билдирди
Сешанба, 03 Декабр
10977

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 15-туридан ўрин олган собиқ жамоаси «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Катта ўйинларни яхши кўраман. Мен ўзимни бахтли ҳис қилган «Олд Траффорд»га қайтяпман. «МЮ» мухлислари билан жуда яхши муносабатдаман.

Аввалроқ стадионига эксперт сифатида келдим. Улар ажойиб кутиб олишди. Лекин эртага «Юнайтед»ни мағлуб этишга ҳаракат қиладиган рақиб жамоа мураббийи бўлиб қайтаман. Ўйин давомида, шубҳасиз, улар мени унутишади ва керакли натижага эришиш учун ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашади.

«Манчестер Юнайтед» тажриба дафтарида, менинг тарих китобимда қолди. Мен «МЮ»да ғалаба қозондим ва ўргандим. Энди ушбу боб ёпиқ», – деб Моуриньонинг сўзларини келтиради BBC.

Маълумот учун, «МЮ» – «Тоттенҳэм» ўйини эртага, 4 декабрь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:30да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз