Узбек O'zbek
Модрич: «Совринни ютмасанг ҳам, ҳурмат юзасидан маросимда бўлишинг керак»
Сешанба, 03 Декабр
9036

«Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг «Олтин тўп»ни топшириш маросимига келмагани ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Ушбу маросимда иштирок этаётганлигимдан ва совринни Мессига топширишдан фахрланаман. У бунга ҳақли эди. «Олтин тўп»нинг аввалги соҳиби сифатида янги эгасига топширилиш анъанасини йўлга қўйилгани жуда яхши, бу билан сен рақибингга ҳурмат кўрсатасан. Ҳар ҳолда биз рақиблармиз, душманлар эмасмиз.

Роналдунинг тадбирга келмаганлиги ҳақида ҳеч нарса дея олмайман, фақат ўзим ҳақимда гапирганим маъқул. Мен бу ерда эканлигимдан хурсандман. Футболда ўзаро ҳурмат муҳим. Сен соврин ютмасанг ҳам, ҳурмат юзасидан маросимда бўлишинг керак. Бу спорт байрами» - дея Модричнинг сўзларини келтирмоқда «A Bola» нашри.

Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп» Лионель Мессига насиб этган бўлса, рўйхатда Криштиану Роналду 3-ўринни банд этган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз