Узбек O'zbek
«Милан»да яна хўжайин ўзгариши мумкин
Сешанба, 03 Декабр
2497

Француз магнати Бернар Арно «Милан» клубини сотиб олишга қизиқмоқда.

La Repubblica нашри маълумотига кўра, қиймати 107 млрд долларга баҳоланадиган Louis Vuitton модалар уйи хўжайини бўлган ушбу миллиардер анчадан буён миланликлар клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда.

«Милан»нинг ҳозирги хўжайинлари қарзлар ва клубнинг А Сериядаги муваффақиятсиз иштироки туфайли ушбу савдога рози бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, «Милан» 2017 йил апрелида «Rossoneri Sport Investment Lux» (Хитой-Америка концерни) томонидан сотиб олинганди. Аммо клубнинг янги эгаси Ли Юнхун 2018 йилда қарздорлик туфайли клубни америкаликларнинг «Elliott» фондига сотишга мажбур бўлганди.

Бундан аввалроқ миллиардернинг ўғли Антуан отаси «Милан»ни сотиб олишни режалаштирмаётгани ҳақида гапирганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз