Узбек O'zbek
Мессини 61 киши биринчи ўринга қўйган, ван Дейкни эса — 69 
Сешанба, 03 Декабр
13772

2019 йилда Европанинг энг яхши футболчиси учун топширилган «Олтин тўп» соҳибини аниқлаш жараёнининг янги тафсилотлари маълум қилинди.

Ушбу соврин бу сафар «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига тегди, у «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржийл ван Дейкни 7 баллга ортда қолдирди.

Лекин овоз бериш жараёнида аргентиналик футболчини нидерландиялик футболчига қараганда камроқ киши биринчи ўринга муносиб кўрган. Мессини 61 марта биринчи ўринга қўйишган, ван Дейкни эса – 69 марта.

Фақатгина қўшимча баллар эвазига (аргентиналик футболчи иккинчи ёки учинчи ўринларда асосий рақибига қараганда кўпроқ қайд этилган) Лионель Месси олтинчи марта ушбу совринни қўлга киритган.

32 ёшли футболчи 2009, 2010, 2011, 2012 ва 2015 йилларда ҳам «Олтин тўп»га эга чиққанди. Бундай совринлари сони бўйича аргентиналик футболчи «Ювентус»нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ортда қолдирди. Ўтган мавсумда «Олтин тўп» «Реал»нинг хорватиялик яримҳимоячиси Лука Модричга насиб этганди.

Бундан олдинроқ ван Дейк якуний балларга кўра Мессидан атиги 7 очко ортда қолгани – бу 1996 йилдан буён биринчи ва иккинчи ўрин орасидаги энг кичик фарқ бўлгани хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз