Узбек O'zbek
Мбаппе «ПСЖ» билан шартномани узайтиришга шошилмаяпти
Сешанба, 03 Декабр
3057

Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе «ПСЖ» билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни мавсум якунигача кечиктиришга қарор қилди.

Telefoot нашри хабарига кўра, ушбу форвард ҳозирда фаолиятини парижликлар клубида давом эттириш бўйича аниқ қарорга эгамас ва раҳбариятдан ўйлаб олиш учун вақт сўраган.

20 ёшли футболчига «Реал» клубидан жиддий қизиқиш сақланиб турибди.

Мбаппенинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар тузилган. У Франция чемпионатининг жорий мавсумида 13 ўйинда майдонга тушиб 9 гол урган ва 4 голга узатма берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз