Узбек O'zbek
«Лион» Бенземанинг қайтишига умид қилмоқда
Сешанба, 03 Декабр
2919

«Лион» клуби «Реал» ҳужумчиси Карим Бенземанинг яна жамоа таркибига қайтишига умид қилмоқда.

AS хабарига кўра, француз клуби шартномаси муддати 2021 йилда якунланадиган футболчи билан ёзда ёки кейинги йил ёзида шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бензема 2004-2009 йилларда айнан «Лион» шарафини ҳимоя қилиб, кейин «Реал»га ўтган эди.

Аввалроқ, Мадрид клуби ўз ҳужумчисига янги шартнома таклиф қилмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз