Узбек O'zbek
Кьеллини: «Ўтган йили Роналдудан «Олтин тўп»ни ўғирлашганди, Модрич лойиқ эмасди»
Сешанба, 03 Декабр
5763

«Ювентус» ҳимоячиси Жоржо Кьеллини кетма-кет икки йил Криштиану Роналду «Олтин тўп»ни юта олмагани ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, бу йили «Олтин тўп»га Лионель Месси сазовор бўлди , 2018 йили эса Лука Модричга насиб этганди.

«Ўтган мавсумда Роналдудан «Олтин тўп»ни ўғирлашганди. Модрични ҳурмат қилган ҳолда айтаман, у ҳатто энг яхши мавсумида ҳам «Олтин тўп»га лойиқ бўлмаган. Буни «Реал»дагилар қилишди. Роналду клубдан кетгандан сўнг, улар унинг ушбу совринни ютишини хоҳлашмади.

Ван Дейк? У Чемпионлар Лигасини ютди ва мантиққа кўра у «Олтин тўп»ни олиши керак эди. Ўтган йили эса бу мантиққа кўра жаҳон чемпиони бўлган Гризманн, Погба ёки Мбаппе ҳам совринни ютиши мумкин эди. Модричнинг ғолиб бўлгани ғалати», – деб Кьеллинининг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз