Узбек O'zbek
Испанияда Мессининг жамғармасига қарши тергов давом эттирилади
Сешанба, 03 Декабр
3723

Испанияда «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг хайрия жамғармасига қарши очилган жиноят иши бўйича тергов давом эттирилади.

ABC хабарига кўра, ҳуқуқ тартибот идораси янги гувоҳ – Федерико Реттори берган кўрсатмаларни олганидан сўнг, жиноят иши бўйича суриштирувни давом эттиришга қарор қилган. 

Реттори 2012-2015 йилларда жамғармада ишлаган. У Мессини, шунингдек, унинг укасини, отасини ва бошқа яқинларини пул ювиш, қаллоблик, солиқ қонунчилигини ва бухгалтерия қоидаларини бузиш ва хайрия жамғармаси пулларини ўз манфаати йўлида ишлатиб юборганликда айблаган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча Лионель Месси фаолиятидаги олтинчи «Олтин тўп»ни олган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз