Узбек O'zbek
Gran Gala del Calcio. Роналду – А Сериянинг энг яхши ўйинчиси ва бошқа номинациялар
Сешанба, 03 Декабр
5701

2 декабрь куни Миланда Италия А Серияси 2018/2019 йилги мавсумининг энг яхши футболчиси, мураббийи, ва ҳакамларига мукофотларни топшириш маросими – Gran Gala del Calcio бўлиб ўтди.

Маросимда «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду А Серия ўтган мавсумининг энг яхши ўйинчисига аталаган совринни қабул қилиб олди.

А Серия 2018/2019 йилги мавсуми якунлари бўйича номинациялар ғолиблари билан танишинг:
Энг яхши дарвозабон – Самир Ҳанданович («Интер»)
Энг яхши ҳимоячилар – Жоау Канселу, Жоржо Кьеллини (иккаласи «Ювентус»), Калиду Кулибали («Наполи»), Александр Коларов («Рома»)
Энг яхши яримҳимоячилар – Миролим Пьянич («Ювентус»), Йосип Иличич («Аталанта»), Николо Барелла («Кальяри»/«Интер»)
Энг яхши ҳужумчилар – Криштиану Роналду («Ювентус»), Дуван Сапата («Аталанта»), Фабио Квальярелла («Сампдория»)
Энг яхши ўйинчи – Криштиану Роналду («Ювентус») 
Энг яхши жамоа – «Аталанта»
Энг яхши мураббий – Жан-Пьеро Гасперини («Аталанта»)
Энг яхши ҳакам – Жанлука Рокки
B Сериянинг энг яхши ёш футболчиси – Сандро Тонали («Брешиа»)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз