Узбек O'zbek
Де Лигт – «Kopa Trophy» соҳиби
Сешанба, 03 Декабр
1576

«Ювентус» ва Нидерландия миллий жамоаси ҳимоячиси Маттейс де Лигт France Football нашри томонидан ўтказилган «Kopa Trophy» («21 ёшгача йилнинг энг яхши футболчиси») мукофоти ғолиби деб топилди.

Химоячи 2019 йилда собиқ клуби «Аякс» билан Нидерландия чемпиони, Нидерландия Кубоги соҳибига айланди. Шунингдек, клуби билан Чемпионлар Лигаси яримфиналига етиб борди, миллий жамоа билан эса Миллатлар Лигаси финалига чиқди.

Ҳимоячи ёзда Туриннинг «Ювентус» клубига ўтди.

Шунингдек, кучли учликдан Жейдон Санчо (Англия, «Боруссия» Д) ва Жоау Фелиш (Португалия, «Атлетико» М) ҳам ўрин олди.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз