Узбек O'zbek
«Бунёдкор» икки легионернинг жавобини берди
Сешанба, 03 Декабр
4883

«Бунёдкор» клуби украиналик Евгений Чумак ҳамда россиялик Дмитрий Островский билан хайрлашди.

Ҳар иккала футболчи ёзда «қалдирғочлар» таркибини тўлдирган эди. Энди улар фаолиятини бошқа клубларда давом эттиришади.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, «Бунёдкор» легионерларга шартномада кўрсатилган ойлик-маошини тўлаб берган. Яъни, клубнинг футболчилар олдида қарзи йўқ.

«Очиғи, шундай шароитга эга клубда тўп тепганимдан хурсандман. Академия, майдонлар, асосий стадион – тўғриси, илк бор кўрганимда карахт ҳолатига тушган эдим. «Бунёдкор»ни Чемпионлар Лигасининг саралаш босқичига йўл олгани билан табриклайман. Жамоа гуруҳ босқичига чиқишига тилакдошман», - деди Евгений Чумак.

«Аввало клубда ишлаётган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман, хусусан мураббийлар штабига. Улар билан яхши даврларни ўтказдим. «Бунёдкор»да мураббийлардан тортиб, шифокору, уқаловчиларгача ҳамма ўзининг ишини устаси экан. Шунинг учун бу ерда ўтказган вақтимга ачинмайман. Раҳбарият ойлик-маошларимизни бериб, биз билан ҳисоб-китоб қилди», - деди Дмитрий Островский хайрлашув чоғида.

Қайд қилиш жоизки, ҳар иккала футболчи ҳам «Бунёдкор» таркибида 4та ўйинда майдонга тушди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз