Узбек O'zbek
«Атлетико» А Серия тўпурарлари хизматига қизиқмоқда
Сешанба, 03 Декабр
2550

«Милан» ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтек ва «Торино» тўпурари Андреа Белотти хизматига «Атлетико» қизиқиш билдирмоқда, деб ёзади AS.

«Матрасчилар» ҳужум чизиғидаги муаммоларни қишда А Серия футболчиларидан бири билан ҳал қилишмоқчи. 

Мадрид клуби раҳбарияти Пёнтекни ижарага олишни режалаштирмоқда. Агар музокара муваффақиятсиз якунланса, «Торино» ҳужумчиси Белотти учун 35 млн евро бермоқчи.

Аввалроқ, «Атлетико» «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Неманья Матич билан шартнома имзоламоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўтган мавсумда Пёнтек ва Белотти мос равишда 22та ва 15та гол билан А Серия тўпурарлари сафига киришган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз