Узбек O'zbek
Александер-Арнольд Шри-Ланкадаги «Олтин тўп» сўровномасида биринчи бўлди 
Сешанба, 03 Декабр
3669

2019 йилги «Олтин тўп» сўровномасининг турли мамлакатлардаги натижалари кутилмаган бўлди.

Хусусан, «Ливерпуль» ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд Шри-Ланкада биринчи бўлди. Якуний натижада эса 19-ўринни эгаллади.

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Қирғизистон ва Словенияда ғолиб бўлди. Якуний рейтингда 6-ўринни эгаллади.

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия ва Польшада биринчиликни қўлга киритди. Якунда саккизинчи бўлди.

«Ливерпуль» дарвозабони Алиссон Беккер Гватемала ва Кот-д’Ивуарда ғолиб чиқди. Якунда еттинчи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси якунда биринчи бўлиб, «Олтин тўп» соҳибига айланган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз