Узбек O'zbek
Ван Дейк «Олтин тўп» ҳақида: «Бугун мағлублар бўлмайди»
Душанба, 02 Декабр
7010

«Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк «Олтин тўп» учун кураш ҳақидаги фикрларини айтди.

«Тадбирда иштирок этиш имкониятига эгаман, бунга сабаблар бор. Аммо бу кечада ютқазганлар бўлмайди.

Клуб ва миллий жамоадаги ўйиним туфайли зўр футболчилар сафига кирдим, бундан фахрланаман. Камдан-кам футболчилар «Олтин тўп» учун курашади, шу туфайли жуда хурсандман. 

Кимдир ғолиб бўлади, аммо мағлублар бўлмайди. Кўрамиз якунда нима юз бераркан», – деди ван Дейк. 

«Олтин тўп»ни топшириш маросими 2 декабрдан 3 декабрга ўтар кечаси соат 00:30да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз