Узбек O'zbek
Вальверде: «Бундай ўйинларда жамоангда Месси борлиги катта устунликдир»
Душанба, 02 Декабр
3329

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Ла Лиганинг 15-туридан ўрин олган «Атлетико»га қарши баҳсдан сўнг (1:0) ўз фикрларини билдирди.

«Бундай баҳсларда жамоанг таркибида Месси борлиги катта устунликдир. Менга жамоанинг ўйинидаги ҳамма нарса ёқди. Баҳс бошида баъзи муаммоларга дуч келдик, аммо якунда 3 очкога эга бўлдик. Иккала дарвозабон ажойиб ҳаракат қилишди. 

Пикени алмаштириш? Менимча, унинг ҳолати яхши. Уни майдонда қолдиришимиз ҳам мумкин эди, аммо таваккал қилишн истамадик», – деб Вальверденинг сўзларини келтиради Marca.

Маълумот учун, «Барселона» Ла Лиганинг 15-туридан сўнг 31 очко билан 1-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз