Узбек O'zbek
Уэльс миллий жамоаси бош мураббийи Бэйлга шарт қўйди
Душанба, 02 Декабр
6354

Уэльс  миллий жамоаси бош мураббийи Райан Гиггз «Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйлга қатъий шарт қўйган.

Мамлакат Футбол Ассоциацияси вакили Жонатан Форд сўзларига кўра, Бэйл Евро-2020 мусобақаси пайтида гольф ўйнашдан воз кечиши керак.

«Райан барча футболчиларнинг эътибори фақат футболда бўлиши кераклигини тушунтирди. Евро-2020 мусобақаси учун миллий жамоага қароргоҳ танлаганимда гольф майдончалари бўлмаслигига эътибор бераман. Гольф туфайли футболчилар ўз соғлиғи билан таваккал қилишини истамаймиз. 

Аммо баъзилар бунга эътироз билдириши мумкин. Кун бўйи машғулот ўтказиш ҳам оғир, баъзан кўнгилочарлик ҳам қилиш керак», – деди Форд.

Уэльс миллий жамоаси Евро-2020 гуруҳ босқичида Италия, Швейцария ва Туркия билан беллашади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз