Узбек O'zbek
Симеоне: «Жамоам бор кучини берди»
Душанба, 02 Декабр
3410

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне «Барселона»га қарши ўйиндан сўнг (0:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Жамоам бор кучини берди. Мен энг сабрли одам эмасман, лекин клубда юз берган ўзгаришларни тушунишим керак. Вазиятни яхшилаш, янги жамоани шакллантириш учун бироз вақт керак бўлади.

Мухлисларнинг ҳуштак чалиши? Бу – нормал ҳолат. Ҳар қандай жамоа танқид қилинади. «Барселона» ва «Реал»дан ортда қолишимиз ташвишлантирмайди», – деб Симеоненинг сўзларини келтиради Marca.

Маълумот учун, «Атлетико» Ла Лиганинг 15-туридан сўнг 25 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз