Узбек O'zbek
Сарри «Сассуоло» билан ўйиндаги  хатоларни айтди
Душанба, 02 Декабр
3214

«Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри А Сериянинг 14-туридан ўрин олган «Сассуоло»га қарши ўйиндан сўнг (2:2) ўз фикрларини билдирди.

«Ўйинимиз ёмон эмас эди, аммо биз жуда кўп бўш жой қолдирдик, тўпни осонликча йўқотиб қўйдик. Иккинчи бўлимда вазият яхшиланди, лекин биринчи бўлимда концентрация етишмади.

Чиндан аҳмоқона хатоларга йўл қўйдик ва ҳимояга қайтишга шошмаганимиз сабабли гол ўтказиб юбордик. Позицион ҳужумларда ҳам кечикдик ва яримҳимоямиз керакли даражада ҳаракат қилмади. Менимча, бунинг сабаби шундаки, қисқа муддатда иккита қийин ўйин ўтказдик ва бу вақт ичида тикланиш қийин бўлди», – деб Саррининг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз