Узбек O'zbek
Роналду «Олтин тўп»ни топшириш маросимига бормайди
Душанба, 02 Декабр
12821

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Парижда ўтказиладиган «Олтин тўп»ни топшириш маросимига бормайди.

Sport Mediaset хабарига кўра, португалиялик футболчи совринни олмаслигини билгач, France Football нашри таклифини рад қилган.

Катта эҳтимол билан Роналду Миланда ўтказиладиган А Сериянинг энг яхши футболчиларини тақдирлаш тадбирида иштирок этади. Маросим «Олтин тўп» тадбири билан деярли бир хил вақтда бўлади. 

Аввалроқ «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятидаги олтинчи «Олтин тўп»ни олиши ҳақида ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз