Узбек O'zbek
Рашид Айтеков: «Бухоро» — ОКМК ўйинидаги пенальтини аниқлаш учун 20 та камера керак»
Душанба, 02 Декабр
2848

Суперлига 26-туридан ўрин олган «Бухоро» — ОКМК ўйинининг 90+1-дақиқасида бош ҳакам Жасур Мухторов олмалиқликлар дарвозасига пенальти белгилаганди. Бу пенальтидан урилган гол «Бухоро»ни суперлигада олиб қолди.

«Спорт» телеканалининг «Referi taym» кўрсатувида ҳакамлар назоратчиси Рашид Айтеков «Бухоро» — ОКМК ўйинида белгиланган пенальти ҳақида гапирди: «Бу вазиятда пенальти бор-йўқлигини аниқлаш учун 20 та камера керак. Биз 2 та камера билан бу вазиятда нима бўлганини аниқлай олмаймиз. Ўша вазиятда пенальти бор ҳам, йўқ ҳам дея олмайман»,— деди Айтеков.

Бошловчи қоида бузилиши жарима майдончаси ташқарисида қайд этилганини «Спорт» каналининг камераларида ҳам яққол кўриниб турганини айтганида, Айтеков 20 та камера кераклиги ҳақидаги фикрини такрорлади. Шунингдек Айтеков «Бухоро» — ОКМК ўйинида ишлаган Жасур Мухторовни мамлакатнинг умидли ҳакамларидан бири эканини айтиб, уни келажакда жаҳон чемпионатида ишлайдиган рефери бўлишини таъкидлади.

Суперлига 26-турининг икки параллел ўйинида лигада қоладиган жамоа номи аниқ бўлди. «Бухоро» 90+3-дақиқада пенальтидан гол уришидан аввал Қаршида «Насаф»ни мағлуб этган «Динамо» лигада қолиш вазифасини уддалаётганди. Аммо «Бухоро» қўшимча дақиқаларда стандартдан гол уриб, суперлигада қолди. «Динамо», «Бухоро» ва «Қизилқум» жамоалари 24 тадан очко тўплаб ўзаро ўйинларда энг ёмон натижа кўрсатган «Динамо» лигани тарк этди.

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз