Узбек O'zbek
Пиоли: «Муносиб ғалабага эришдик»
Душанба, 02 Декабр
1194

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли А Сериянинг 14-туридан ўрин олган «Парма»га қарши ўйиндан сўнг (1:0) ўз фикрларини билдирди.

«Биз 25тадан кўп зарба бердик. Жамоа бугун ғалаба қозониш қанчалик муҳим эканлигини биларди. Ҳар бир ғалаба бир хил очколарни олиб келса ҳам, баъзи ўйинлар бошқаларига қараганда кўпроқ нарсани англатади.

Аввалги ўйинларда ҳам яхши ўйнагандик. Уйга ғалаба билан қайтиш вақти келганди. Иштиёқ билан ақлли ҳаракат қилдик ҳамда муносиб ғалабага эришдик.

Табиийки, Пионтек майдонни голсиз тарк этганидан норози. Биз унга ёрдам беришни хоҳлаймиз. Футболчининг машғулотларда астойдил ҳаракат қилаётганини, ўйинга тўғри муносабат ва иштиёқ билан ёндашаётганини кўрсам, эшикни ёпмайман.

Сўнгги 2-3 ҳафтадан бери ўзимни яхши ҳис қиляпман. Иштиёқли ўйинчиларни кўряпман. Улар вазият учун жавобгарликни олишга тайёр», – деб Пиолининг сўзларини келтирад Sky Sports Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз