Узбек O'zbek
Осиё футболининг энг яхшилари тақдирланди. Сон Ҳён Мин ҳам улар орасида
Душанба, 02 Декабр
3303

Ҳонгконгда Осиёнинг энг яхши футболчилари ва мураббийларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Қатар миллий жамоаси ва «Ас-Садд» клубининг ҳужумчиси Акром Афиф Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Жанубий Корея миллий жамоаси ва «Тоттенҳэм» клуби ҳужумчиси Сон Ҳён Мин Осиё миллий жамоаларининг энг яхши футболчиси танловида ғолиб чиқди.

Жанубий Корея миллий жамоаси ва «Валенсия» клубининг 18 ёшли футболчиси Ли Кан Ин қитъанинг энг яхши ёш футболчиси бўлди.

Япония аёллар миллий жамоаси ва «Лион» аёллар клуби футболчиси Саки Кумагаи Осиёнинг энг яхши аёл футболчиси деб топилди.

Япониялик Томоки Йошикава Осиёнинг энг яхши футзалчиси бўлди.

Жанубий Корея миллий жамоаси устози Чунг Жунг-Йонг энг яхши мураббий танловида ғалаба қозонди.

Япония миллий жамоаси устози Асако Такакура эса энг яхши аёл мураббий бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз