Узбек O'zbek
«Marca»: «Олтин тўп» Мессига топширилади 
Душанба, 02 Декабр
13307

Бугун, 2 декабрь куни Францияда «Олтин тўп» совринини топшириш маросими ўтказилади.

Испан нашрлари «Marca» ва «El Mundo Deportivo»нинг эълон қилишича, йилнинг энг яхши футболчисига топшириладиган соврин «Барселона» футболчиси Лионель Мессига насиб этади. Манбада айтилишича, аргентиналик футболчи «Олтин тўп» учун курашда «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейкни ортда қолдирган.

Месси «Олтин тўп»-2019 совринига эга чиқса, бу Лионель учун олтинчиси бўлади. Бу эса унга рекорд қайд этиб, «Ювентус» футболчиси Криштиану Роналдудан ўзиб кетиш имконини беради. Ҳозирда ҳар икки футболчи коллекциясида 5тадан «Олтин тўп» соврини мавжуд.

Париждаги бугунги маросим Тошкент вақти билан соат 00:30да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз