Узбек O'zbek
Коутиньо «Бавария»да қолиш истагини билдирди
Душанба, 02 Декабр
2550

«Бавария»да ижарада ўйнаётган «Барселона» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо мюнхенликлар таркибида қолишни истамоқда.

«Бу ерда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Камида 1 йил Мюнхенда қолишни истайман. Агар ҳаммаси яхши кечса, «Бавария»даги фаолиятимни давом эттирмоқчиман», — деб Коутиньо сўзларини келтирмоқда Marca.

Бразилиялик футболчи ёзда «Бавария»га ўтган эди. Ижара битими шартларига кўра, мюнхенликлар уни 120 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Бу мавсумда 27 ёшли футболчи Бундеслига доирасида 12та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз