Узбек O'zbek
Хаби Алонсо Моуриньо, Гвардиола, Клопп ва Зиданга таъриф берди
Душанба, 02 Декабр
10006

«Реал Сосьедад» ёшлар жамоаси устози Хаби Алонсо айрим мураббийлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Зидан – фавқулодда бошқача мураббий. Қолганларни ҳурмат қилган ҳолда айтишим мумкинки, у бошқа даражада. 2,5 йил ичида Чемпионлар Лигасини 3 марта ютиш ҳайратланарли.

Моуриньонинг ўйинларни ўқиши ва вазиятларга ўрнида жавоб бериши ҳайрон қолдирган.

Гвардиоладек ҳеч ким футболни яхши билмайди. У жуда ақлли ҳамда клублар ва чемпионатларни яхши билади.

Клоппнинг харизмаси бор. Ҳар бир ўйин охирида унинг футболчилар билан муносабати нақадар яхши эканлигини кўриш мумкин. У футболчилар ўртасида яқинлик яратишни билади. Бу мураббий учун жуда муҳим», – деб Алонсонинг сўзларини келтиради L'Equipe.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз