Узбек O'zbek
Бир неча жамоалар Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказишдан воз кечишди
Душанба, 02 Декабр
8372

Франция миллий жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказишдан бир неча жамоалар воз кечишди, деб хабар беради L’Equipe.

Рад қилганлар орасида Бельгия миллий жамоаси ҳам бор. Бош мураббий Роберто Мартинес фикрига кўра, Евро-2020 мусобақасидан олдин жамоа Францияга ютқазиб қўйса, бу футболчилар руҳиятига салбий таъсир қилиши мумкин. Ўйин 2020 йил март ойида ўтказилиши лозим эди.

Баъзи мутахассислар фикрига кўра, Бельгия ФИФА рейтингидаги ўрнини йўқотишдан ҳам чўчимоқда. Агар жамоа французларга ютқазса, биринчи ўринни рақибга топширган бўлишади.

Франция миллий жамоаси Евро-2020 гуруҳ босқичида Португалия, Германия ва плей-оффнинг ғолиби билан, Бельгия эса Россия, Дания ва Уэльс билан беллашади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз